УЕФА Европа чемпионатини 2020 йил декабрига қолдириш вариантини кўриб чиқмоқда, деб хабар беради The Telegraph.
Турнирнинг қишга қолдирилиши ёзда миллий чемпионат ўйинларининг ўтказиб олинишига имкон беради, чунки коронавирус туфайли кучли бешлик ва бошқа кўплаб чемпионатлар қолдирилди.
Евро-2020ни декабрда ўтказиш масаласи 17 март куни УЕФА йиғилишида муҳокама қилинади.
Шунингдек, мусобақани бир йилга кечиктириш варианти ҳам кўриб чиқилади. Маълумот учун, Европа чемпионати 12 июндан 12 июлгача 12та шаҳарда ўтказилиши керак эди.