«Вулверҳэмптон» бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту коронавирус хавфига қарамай Европа Лигаси ўйинлари ўтказилаётганига муносабатини билдирди.
«Вирусдан одамлар ўлишда давом этмоқда, биз эса ҳамон футбол ўйнаяпмиз. Бемаънилик», – деб португалиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BBC.
Маълумот учун, Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Олимпиакос» – «Вулверҳэмптон» баҳси (1:1) томошабинларсиз ўтказилди.