Коронавирус туфайли Формула-1 пойгалари қолдирилди
Жума, 13 Март
1482

Формула-1 нинг 20-22 март кунлари Баҳрайнда ва 3-5 апрель кунлари Вьетнамда ўтказилиши лозим бўлган Гран-при пойгалари катта эҳтимол билан бошқа санага қолдирилади. Айни пайтда Ф-1 ва ФИА пойгаларни ўтказиш учун қулай бўлган бошқа санани изламоқда. 

Шунингдек, Формула-1 янги мавсумини май ойи охирида, Монако Гран-приси билан бошлаш режалаштирилмоқда. Бироқ, COVID-19 коронавируси тарқалиши хавфи ошса, бу масала яна муҳокама қилинади.

Аввалроқ, 13-15 март кунлари ўтказилиши лозим бўлган Австралия Гран-приси коронавирус туфайли қолдирилган эди.

Агар вазият яхши томонга ўзгармаса, «Қироллик пойгалари» янги мавсумининг старти яна чўзилиши ва 5-7 июнь кунлари Озарбойжон Гран-приси билан бошланиши ҳам мумкин.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар