УЕФА «Интер» ва «Рома» клубларига Европа Лигасидан чиқиб кетишни таклиф қилди.
Il Messaggero хабарига кўра, УЕФА коронавирус билан боғлиқ вазиятда мусобақанинг бехатар давом этишини истамоқда. Бундан ташқари, Евро-2020 турнирини ўз вақтида ўтказилишига умид қиляпти. Айнан шу сабаб ҳар иккала клубдан мусобақани тарк этиш сўралган.
Аммо Италия клублари бу таклифни рад қилишган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ УЕФА Европа Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Севилья» — «Рома» ва «Интер» — «Хетафе» ўйинларини бошқа санага қолдирган эди.