УЕФА коронавируснинг тарқалиш хавфи туфайли Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси баҳсларини тўхтатмоқчи. Бу ҳақда Sky Sports журналисти Никола Скира твиттердаги саҳифасида хабар берди.
«УЕФА Чемпионлар лигаси ва Европа лигаси плей-офф ўйинларини тўхтатиб туришга қарор қилди. Бу ҳақда тез орада расман эълон берилади», - дея ёзилади манбада.
Олдинроқ, Италия ва Испания чемпионати ўйинлари қолдирилгач, УЕФА ҳам ўз турнирларини қолдириш масаласини кўриб чиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.