Шмейхель – АПЛда 200та ўйин ўтказган 4-даниялик футболчи
Сешанба, 10 Март
3301

«Лестер» дарвозабони Каспер Шмейхель 29-турдан ўрин олган «Астон Вилла»га қарши баҳсда (4:0) АПЛдаги юбилей ўйини ўтказди.

Gracenote live'нинг ёзишича, 33 ёшли посбон Премьер-лигада 200 ўйинида майдонга тушди ва бу натижага эришган 4-даниялия футболчига айланди. 

Шмейхелгача бу кўрсаткични Кристиан Эриксен (226), отаси Петер Шмейхель (310) ва Томас Соренсен (364) қайд этган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар