«Барселона» Вальвердени истеъфога чиқарганидан афсусда
Сешанба, 10 Март
10396

«Барселона» раҳбарияти бош мураббий Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарганидан афсусда. Бу ҳақда журналист Эдуардо Инда El Chiringuito нашрига берган интервьюсида гапирди.

Каталонияликлар Сетьенни таклиф қилиш учун Вальвердени ишдан бўшатиш хато эканини тан олишмоқда.

Агар Чемпионлар Лигасида ғалаба қозона олмаса, «Барселона» Кикени ҳам истеъфога чиқаради. Уни ҳатто Испания чемпионатидаги ғалаба ҳам қутқариб қололмайди.

Эслатиб ўтамиз, Сетьен январь ойининг бошида Вальверде ўрнига тайинланган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар