Иорданиянинг Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақалари учун Токио Олимпиадасига йўлланма берувчи мусобақа давом этмоқда. Бироз аввал ҳамюртимиз Шаҳобиддин Зоиров (-52 кг) чорак финал баҳсини ўтказди. Бу ҳақда МОҚ матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Эронлик Омид Аҳмадисафага қарши рингга кўтарилган юртдошимиз жангда ўз устунлигини тўлиқ намойиш қилди ва яққол устунлик билан ғалаба қозонди. Ушбу ғалаба бухоролик боксчимизга Токио-2020 йўлланмасини ҳам тақдим этди.
Шу тариқа Рио-2016 ғолиби Токиода ўз чемпионлигини ҳимоя қиладиган бўлди. Зоиров Ўзбекистон делегациясининг Токио-2020 Олимпиадаси учун ўн саккизинчи йўлланмасига муаллифлик қилди» - дейилади хабарда.
Маълумот учун, бунгача боксчиларимиздан Бобоусмон Батуров, Санжар Турсунов ва Баҳодир Жалоловлар Токио-2020 йўлланмасига эга чиқишганди.