УЕФА президенти Александр Чеферин офсайдни аниқлаш қоидаларига киритиладиган ўзгаришлар ҳақида гапирди.
«1 сантиметр — бу офсайд эмас. Чунки қоиданинг моҳияти бунда эмас. Ва бу VAR аралашувига сабаб бўлмаслиги керак. Бизга қалинроқ чизиқлар керак. 1 сантиметр клуб учун мавсумни барбод қилиши мумкин. Қўл билан ўйнаш қоидаси ҳам муаммо бўлиб турибди, буни нима қилишни билмаяпман. Биз ҳакамлар билан кўплаб қоидаларни муҳокама қилишимиз лозим», — деб Чеферин сўзларини келтирмоқда Sky Sports.
Мулозим хабарига кўра, офсайднинг янги чизиқлари 2020/21 мавсумидан бошлаб Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигасида қўлланилади. Бундан ташқари, янги қоидани Евро-2020 турнирида қўллаш эҳтимоли ҳам бор.