Коронавирус туфайли Эрон чемпионати тўхтатилди
Чоршанба, 04 Март
2642

Эрон футбол лигаси раҳбарияти коронавирус туфайли мамлакатдаги барча футбол учрашувларини бекор қилди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берган.

«Коронавирусга қарши курашиш миллий штаби буйруғига асосан, Эрон миллий чемпионатининг олий, биринчи, иккинчи ва учинчи футбол лигаларининг март ойида белгиланган барча учрашувлари бекор қилинди. Чемпионат ўйинлари 2 апрелдан давом эттирилиши мумкин» - дейилади манбада.

Маълумот учун, Эронда бугунга келиб 2,9 минг киши коронавирус юқтиргани қайд қилинган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар