«Наполи» Мертенс билан шартномани узайтирди
Душанба, 02 Март
2121

Италиянинг «Наполи» клуби ҳужумчи Дрис Мертенс билан амалдаги шартномани 2 йилга узайтирди. Бу ҳақда Football Italia журналист Жанлуку Ди Марциога таяниб хабар бермоқда.

Манбада қайд этилишича, 1 март, якшанба куни 32 ёшли белгиялик футболчи клуб президенти Аурелио Де Лаурентис билан учрашиб, икки йиллик келишувни имзолаган. Янги шартномага кўра, Мертенсниинг йиллик маоши 4,5 млн еврони ташкил этади. Бундан ташқари, футболчига  2 млн евро миқдоридаги бонуслар ҳам тақдим этилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, Мертенс жорий мавсумда барча турнирларда 28та ўйин ўтказиб, 11та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар