«Атлетико» Симеонега ўринбосар топди
Якшанба, 01 Март
6872

Англиянинг «Вулверҳэмптон» клуби бош мураббийи Нуну Эшпириту Санту мавсум сўнгида «Атлетико» бошқарувига келиши мумкин. Бу ҳақда AS хабар бермоқда.

Манбага кўра, «матрасчилар» раҳбарияти 46 ёшли мутахассисга шартнома таклиф этиш ниятида. Аввалроқ Симеоненинг ёзда Мадридни тарк этиши тўғрисидаги хабарлар тарқалганди.

Маълумот ўрнида, «Атлетико» Испания чемпионатининг 25-туридан сўнг пешқадам «Барселона»дан 12 очкога ортда қолган ҳолда 4-поғонада бормоқда.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар