«Металлург» Шаҳзод Убайдуллаевни «Машъал»дан 500 миллионга сотиб олган
Шанба, 29 Феврал
3377

Суперлига 1-туридан ўрин олган «Металлург» ҳамда ОКМК жамоалари ўртасидаги ўйин давом этмоқда. Бу учрашувда бекободликлар сафида жамоанинг янги футболчиси Шаҳзод Убайдуллаев асосий таркибда майдонга тушган ва у жамоадоши Аброр Тошқўзиевнинг голига ассистентлик қилди.

Маълум бўлишича, «Металлург» Шаҳзод Убайдуллаевни «Машъал»дан 500 миллион сўм эвазига сотиб олган. Шунингдек, ОКМКга қарши ўйинда асосий таркибда ўйнаётган яна бир футболчи Ихтиёр Тошпўлатов «Динамо»дан 100 миллион сўмга сотиб олинган.

1998 йил туғилган Убайдуллаев ўтган мавсумни «Андижон»да ўтказиб Суперлигада 9 та гол урганди. «Машъал» тарбияланувчиси ҳисобланган ҳужумчи 2017 йил Про-Лигада «Машъал-2» жамоаси сафида 32 та гол уриб мусобақа тўпурари бўлган.

Убайдуллаев Суперлиганинг ўтган мавсумида ўз тенгдошлари орасида энг кўп гол урган бўлишига қарамай, Таиланддаги Осиё чемпионати-U23 мусобақасига олиб кетилмади. У ҳатто олимпия жамоаси йиғинига ҳам жалб қилинмаганди. Transfermarket.de Шаҳзод Убайдуллаевнинг трансфер нархини 275 минг евро деб баҳолаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар