Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси аниқланди
Шанба, 29 Феврал
2320

«Эспаньол» ҳужумчиси Хонатан Кальери Европа Лигаси 1/16 финал босқичининг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти хабар бермоқда.

27 ёшли аргентиналик футболчи «Вулверҳэмптон»га (3:2) қарши баҳсда хет-трик қайд этди.

Испания клубининг ғалабасига қарамасдан кейинги босқич йўлланмасини киритилган голлар сони эвазига «Вулверҳэмптон» жамоаси қўлга киритди.

Маълумот учун, Кальери жорий мавсумда 24та ўйин ўтказиб, ўз ҳисобига 5та гол ва 3та голли узатма ёздриб қўйган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар