2020 йилги Суперлига 1-тури доирасида «Локомотив» клуби Тошкентда «Андижон» жамоасини қабул қилди.
Учрашувни ҳужумкор бошлаган мезбонлар 9-дақиқасидаёқ ҳисобни очишди. Кирилл Погребняк ўз голи билан жамоасини ҳисобда олдинга чиқарди – 1:0.
30-дақиқага келиб россиялик легионер дубль қайд этди. Бурчакдан оширилган тўпни Погребняк боши билан Аҳроров дарвозасига жойлаб қўйди - 2:0.
Учрашувнинг 85-дақиқасига келиб меҳмонлар пенальти тепиш имкониятига эга бўлишди. Жамшид Ҳасанов 11 метрлик нуқтада Нестеровни доғда қолдириб, ҳисобни қисқартира олди, холос – 2:1.
Суперлига. 1-тур. 28 февраль
«Локомотив» – «Андижон» - 2:1
Ҳакамлар: Аҳрол Рисқуллаев, Абдуҳамидилло Расулов, Олим Абдувосилов, Шавкат Насибуллаев
Голлар: Кирилл Погребняк 9, 30 – Жамшид Ҳасанов 88 пенальти.
«Локомотив»: 1.Игнатий Нестеров, 4.Шаҳзод Шайманов, 5.Деян Дамянович, 6.Даврон Умиров, 7.Кахи Махарадзе, 9.Кирилл Погребняк (77.Диёржон Туропов, 69), 10.Марат Бикмаев, 11.Темурхўжа Абдухолиқов, 24.Даврон Ҳошимов, 33.Олег Зотеев, 37.Шерзод Файзиев.
«Андижон»: 1.Аслонбек Аҳроров, 3.Азамат Исроилов, 5.Хушнудбек Авилов, 7.Жамшид Ҳасанов, 8.Фарҳод Бекмуратов, 11.Сирож Мелиев, 17.Абдуллоҳ Алимов, 22.Усмонали Исмоналиев, 23.Тимур Усмонов (10.Артём Литвяков, 66), 27.Муҳаммадали Юлдашев (25.Қаҳрамон Баҳодиров, 70), 88.Дмитро Зозуля.