Муҳсин Муҳаммадиев: «Ҳакамлар хатосидан кейин мағлубиятга учрадик»
Жума, 28 Феврал
3497

Суперлига 1-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бухоро» (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида «Бухоро» жамоаси бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев иштирок этди. 

«Ўйин ҳақида нима дейишим мумкин? Ҳа, «Қўқон-1912» йирик ҳисобда ғалаба қозонди. Бироқ менинг ҳакамлар борасида эътирозларим бор. Бугун шогирдларим ҳакамлар хатосидан кейин мағлубиятга учрашди, деб ҳисоблайман. Гуёки биз майдонда уч киши кам ўйнагандек бўлдик. Бугун яхши ўйнадик, деб айта олмайман, мезбонлар яхши тўп суришди. Биз фақат ҳимояда яхши ўйнадик, рақибларимиз голларнинг иккитасини стандарт вазиятлардан киритишди. Уларда бу каби имкониятлар кўп бўлди. Аммо, футбол фақат стандарт вазиятлардан иборат эмас» - дея меҳмонлар бош мураббийи сўзларини келтирмоқда Қўқон клуби расмий сайти.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар