Бахтиёр Ашурматов: «Яқин кунларда Филипп Райевацни ўз сафимизга қўшиб оламиз»
Жума, 28 Феврал
3604

Суперлига 1-тур доирасидаги «Қўқон-1912» – «Бухоро» (3:0) учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар устози Бахтиёр Ашурматов иштирок этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

«Очилиш учрашувида йирик ғалаба бир қарашда осондек туюлиши мумкин. Лекин бугун жуда қийин ўйин ўтказдик. Айниқса, 1:0 ҳисобда олдинда бораётганимизда рақибларимиз босимни оширишди. Мухлисларимизнинг қўллаб-қувватлашлари туфайли футболчиларимиз яна олдинга интилишди. Иккинчи голни киритиб олганимиздан кейин ҳам футболчиларим ўйин шиддатини туширишмади, бунинг учун уларга раҳмат айтаман. «Бухоро» ҳимоявий ўйин кўрсатишини олдиндан билгандик. Ҳисоб 2:0 бўлгач рақибларимиз ҳимоя чизиғида бўш зоналар кўпайди. 

Зоҳид Абдуллаев нега кетди? Биз Музаффар Музаффаровни сафимизга қўшиб олаётганимизда Зоҳид Абдуллаевни «Металлург»га қайтаришга келишгандик. Ҳужумчи билан дўстона хайрлашдик. Ҳужум чизиғимизни кучайтириш учун қўқонлик мухлисларга яхши таниш бўлган Филипп Райевацни қайтармоқчимиз. Шу кунларда ушбу легионер футболчи сафимизга келиб қўшилади» - дейди қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар