Игорь Сергеев «Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарига айланди
Пайшанба, 27 Феврал
4134

2020 йилги Суперлиганинг дастлабки туридаги «Пахтакор» - «Навбаҳор» (2:1) учрашувида дубль қайд этган Игорь Сергеев ўз жамоасига чемпионатдаги дастлабки уч очкони келтирди.

Эътиборлиси, Игорь Сергеевнинг бугунги ўйиндаги икки голи ҳужумчини «Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарига айлантирди. Клуб матбуот хизмати 2019 йилги мавсум якунигача ҳужумчининг голлари 85тага етганлигини эълон қилганди. «Навбаҳор»га қарши ўйиндаги икки голи билан Сергеев голлари сонини 87тага етказиб, рўйхатда Анвар Солиевдан (86) ўзиб кетди.

«Пахтакор»нинг Ўзбекистон чемпионатидаги энг яхши тўпурарлари:
1. Игорь Сергеев - 87
2. Анвар Солиев - 86
3. Зайниддин Тожиев - 71
4. Александр Гейнрих - 66
5. Игорь Шквирин - 66
6. Сервер Жепаров - 64
7. Дилмурод Назаров - 56
8. Собир Ходиев - 54
9. Миржалол Қосимов - 52
10. Шуҳрат Мақсудов – 51.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар