«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар Лигасининг 1/8 финалидан ўрин олган «Ювентус»га қарши ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Плей-оффда кучли жамоалар йиғилган. «Ливерпуль» Мадридда «Атлетико» устидан, «ПСЖ» Дортмундда «Боруссия» устидан ғалаба қозонади, деб ўйлашганди. Аммо бундай бўлмади. Энг яхши футболимизни кўрсатишимиз керак. Умид қиламанки, «Ювентус» 100% куч билан ўйнай олмайди.
«Юве»нинг мақсади – Чемпионлар Лигасида ғалаба қозониш, бизда бундай мақсад йўқ. Аммо сиз футболда нима бўлишини ҳеч қачон олдиндан била олмайсиз», – деб Гарсиянинг сўзларини келтиради L'Euqipe.