«Челси» Зиёш билан неча йиллик шартнома тузилишини эълон қилди
Душанба, 24 Феврал
4771

«Челси» «Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш билан тузиладиган шартнома тафсилотларини эълон қилди.

Клуб расмий сайтининг ёзишича, марокашлик футболчи «кўклар» билн 5 йилга мўлжалланган битим тузади.

«Мен «Челси»дек катта клуб билан шартнома имзолашимдан хурсандман ва бундан ғурурланаман.

Келаси мавсумни сабрсизлик билан кутяпман. Биргаликда катта муваффақиятларга эришамиз деган умиддаман», – дейди Зиёш.

Аввалроқ «Челси» Зиёш трансфери учун бонуслар билан 44 млн евро тўлаши ҳақида айтилганди. 

26 ёшли яримҳимоячи Лондон клуби сафига ёзда қўшилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар