Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Беларусга енгилди
Якшанба, 23 Феврал
3747

БААнинг Шаржа шаҳрида Ўзбекистон ҳамда Беларусь миллий жамоалари ўртасида ўртоқлик ўйини якунланди. 26-дақиқада БАТЭ футболчиси Павел Нехайчук урган гол ўйинда ягона бўлди ва Беларусга ғалаба келтирди.

Ўртоқлик ўйини
ЎЗБЕКИСТОН — БЕЛАРУСЬ 0:1
БАА. Шаржа, «Ал Ҳамрия» стадиони

Гол: Павель Нехайчик (26).
Ўзбекистон: Элдор Суюнов, Егор Кримец, Умар Эшмуродов, Мурод Холмуҳаммедов, Олег Зотеев, Акбар Исматуллаев, Санжар Қодирқулов, Аброр Исмоилов, Жасур Жалолиддинов, Бобур Абдухолиқов, Игорь Сергеев.
Захирадан ўйинга қўшилганлар: Шароф Муҳиддинов, Ҳумоюн Муртазоев, Ойбек Бозоров, Азиз Турғунбоев.

18 февралдан буён БААда йиғин ўтказаётган Ўзбекистон миллий жамоаси эртага 24 февраль куни Ўзбекистонга қайтиб келади. Миллий жамоанинг кейинги ўйини 26 март куни Арманистонга қарши ўртоқлик учрашуви бўлади. 31 март куни Абрамов шогирдлари Баҳрайнда ЖЧ-2022 саралаши доирасида Яманга қарши ўйнайди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар