«Манчестер Сити» маҳоратли адвокатни ёллади
Якшанба, 23 Феврал
7711

«Манчестер Сити» клуби УЕФА билан судлашишга қарор қилди.

Аввалроқ «шаҳарликлар» молиявий фэйр-плей қоидаларини бузганликда айбдор деб топилиб, 2 йилга еврокубоклардан четлатилган эди.

The Mirror хабарига кўра, «Манчестер Сити» кучли адвокатларни ёллашга киришган. Улардан бири икки марта Brexit (Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши) жараёнини тўхтатган ва кунига 22 минг евро маош олади.

«Манчестер Сити» маҳоратли юристлар ёрдамида УЕФА қарорининг бекор қилинишига эришмоқчи.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар