«Манчестер Сити» Санени сотишга рози бўлди
Чоршанба, 19 Феврал
7824

«Манчестер Сити» қанот ҳужумчиси Лерой Сане фаолиятини «Бавария»да давом эттирадиган бўлди, деб хабар бермоқда Sky Sports.

Манбага кўра, «шаҳарликлар» қўшимча даромад олиш мақсадида футболчини ёзги трансферлар вақтида сотмоқчилигини билдиришган.

Аввалроқ «Сити» молиявий фэйр-плей қоидаларини бўзгани учун икки йилга еврокубоклардан четлатилганди.

Эслатиб ўтамиз, мюнхенликлар ўтган ёзда ҳам Санени ўз таркибига қўшиб олмоқчи бўлишган. Бироқ футболчининг жароҳати сабаб трансфер амалга ошмаганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар