Клопп: «30 дақиқа ўтгандан сўнг «Атлетико»нинг 3та ўйинчиси майсада дам олди»
Чоршанба, 19 Феврал
19109

«Ливерпуль» бош мураббийи Юрген Клопп Чемпионлар Лигаси 1/8 финалидан ўрин олган «Атлетико»га қарши дастлабки баҳсдан сўнг (0:1) ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Ютқаздик, аммо мен учун бу мағлубият эмас. Бу – шунчаки танаффус. Бундай муҳитда сиз кучли ҳакам бўлишингиз керак. Бу осон эмас эди. Бугун жуда кўп нарса содир бўлди. 30 дақиқа ўтгандан сўнг уларнинг 3та ўйинчиси дам олиш учун майсада ётишди. Кимнидир айбламоқчи эмасман. Олдинда узоқ пауза бор ва бундан фойдаланамиз», – деб германиялик мутахассиснинг сўзларини келтиради BT Sport.

Маълумот учун, «Ливерпуль» ва «Атлетико» жамоалари ўртасидаги жавоб баҳси 11 март куни бўлиб ўтади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар