Эрон ва Саудия Арабистони клубларининг ОЧЛ ўйини Тошкентда ўтказилиши мумкин
Чоршанба, 19 Феврал
5651

Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 3-туридан ўрин олган Эроннинг «Сипоҳан» ва Саудия Арабистонининг «Ан-Наср» клублари ўртасидаги баҳс Тошкентда ўтказилади. Бу ҳақда ўз манбаларига таянган ҳолда таниқли футбол мутахассиси Алишер Никимбаев «Футболиум» каналида хабар берди.

Беллашув 3 март куни катта эҳтимол билан «Локомотив» стадионида бўлиб ўтади.

Эслатиб ўтамиз, Эрондаги нотинч сиёсий вазият туфайли Осиё Футбол Конфедерацияси Чемпионлар Лигаси ўйинларини бу мамлакат ҳудудида ўтказишни вақтинчалик тақиқлаб қўйди. Натижада, «Шаҳри Худрў», «Сипоҳан», «Персеполис» ва «Истиқлол» клублари дастлабки 3та турни сафарда ёки нейтрал майдонда ўтказишадиган бўлишди. 4-6 тур ўйинларини қаерда ўтказилиши эса қўшимча қарор билан белгилаб берилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар