«Бавария» Сане борасида музокараларни кучайтирди
Душанба, 17 Феврал
2582

«Манчестер Сити»нинг қанот ҳужумчиси Лерой Сане ёзда «Бавария» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Kicker хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Бавария» клуби раҳбарияти 24 ёшли вингерни «шаҳарликлар»дан сотиб олиш борасидаги музокараларни кучайтирган. Мюнхенликларнинг фикрича, «Сити»га еврокубокларда қатнашиш тақиқи қўйилгач, Санени сотиб олиш имконияти бирмунча ошган.

Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Сити» молиявий фэйр-плей қоидаларига амал қилмагани учун икки йил муддатга еврокубокларда қатнашиш ҳуқуқидан маҳрум этилди.
 
Маълумот учун, «Бавария» олдинроқ ҳам Санени ўз сафига қўшиб олмоқчи бўлганди. Бироқ футболчининг ўтган ёзда олган жароҳати сабаб трансфер амалга ошмаган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар