«Барселона» собиқ бош мураббийи Эрнесто Вальверде кейинги фаолиятини қаерда давом эттириши борасидаги саволга жавоб қайтарди.
«Мендан кўп сўрашади: «Англия Премьер-лигасида ишлашга нима дейсиз?» - деб. Уларга Австралияда ишлашни хоҳлаш ҳақида айтаман.
Футболдаги фаолият бир умр давом этмайди. Шу боис гоҳида имкониятдан фойдаланиб, ноодатий мамлакатларга бориб яшаб кўриш ҳақида ўйлаб қоламан», - дейди Вальверде.
Маълумот учун, «Барселона» икки йиллик фаолиятидан кейин Эрнесто Вальвердени 14 январь куни истеъфога чиқарганди.