Зиёш ёзда АПЛнинг қайси жамоасига ўтиши маълум
Чоршанба, 12 Феврал
10192

«Аякс» яримҳимоячиси Ҳаким Зиёш ёзда «Челси» ўйинчисига айланади.

De Telegraaf'нинг ёзишича, клублар 26 ёшли футболчининг трансфери борасида келишувга эришишди. «Кўклар» марокашлик ўйинчи учун 40-50 млн евро тўлашади.

«Челси» аслида Зиёшни қишда ўз таркибига қўшиб олмоқчи эди, аммо «Аякс» яримҳимоячини қўйиб юбормади.

Зиёш бу мавсумда Нидерландия чемпионатида 18та ўйин ўтказиб, 6та гол урди ва 12та голга ассистентлик қилди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар