Назорат учрашуви. «Металлург» «Қайсар»ни мағлуб эта олмади
Сешанба, 11 Феврал
1102

Туркиянинг Анталия шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» жамоаси учинчи назорат учрашувини ўтказди, дея ёзади клуб матбуот хизмати.

Бу сафарни рақиб Қозоғистоннинг «Қайсар» жамоаси бўлди. Учрашувнинг дастлабки бўлимида қозоғистонликлар иккита гол урган бўлишса, ҳамюртларимиз танаффусдан сўнг жавоб голларини киритишди – 2:2.

Туркия, Анталия. 
Назорат учрашуви. 11 февраль 
«Металлург» – «Қайсар» (Қозоғистон) – 2:2

Голлар: Саламат Қуттибоев (53), Мурод Бобожонов (63) - Фортес (11), Пешич (45).

«Металлург»: 35. Акмал Турсунбоев, 28. Станислав Андреев, 21. Камолиддин Тожиев, 5. Аббос Отахонов, 22. Шаҳзодбек Ғофурбеков, 55. Акбар Исматуллаев, 33. Саламат Қуттибоев, 14. Аброрбек Тошқўзиев, 18. Ихтиёр Тошпўлатов, 19. Евгений Чумак, 10. Шаҳзодбек Убайдуллаев.

Захира: 12. Александр Лобанов, 6. Одилжон Абдумажидов, 7. Дониёр Нарзуллаев, 8. Даврон Анваров, 11. Мурод Бобожонов, 17. Абдуғани Камолов, 20. Худойшукур Сатторов, 30. Андрей Шипилов, 70. Абдураҳмон Абдулҳақов, 77. Муҳаммад Исаев.

Маълумот учун, «Металлург» Туркиядаги охирги назорат учрашувини 14 февраль санасида Россиянинг «Армавир» жамоасига қарши ўтказади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар