Мертенс ёзда «Наполи»ни тарк этиши мумкин
Сешанба, 11 Феврал
1398

Италиянинг «Наполи» клуби яримҳимоячиси Дрес Мертенс фаолитини бошқа клубда давом эттириши мумкин, дея хабар бермоқда La Gazzette dello Sport нашри.

Томонлар молиявий масалалар борасида маълум муаммоларга дуч келишмоқда.
«Мертенс «Наполи»дан икки мавсум учун 7,5 миллион евро талаб қилган. Бироқ клуб раҳбариятига футболчининг шартлари маъқул бўлмаяпти ва Мертенсга бонуслар билан бирга 5 миллион евро миқдоридаги маблағни таклиф этишмоқда.

Айни дамда белгиялик яримҳимоячини «Интер», «Челси», «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» клублари ўз сафларига қўшиб олмоқчи»,– дейилади хабарда. 

Маълумот учун, Мертенс ушбу мавсум 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган ва 4та ассист амалга оширган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар