«Динамо» ҳимоячиси «Навбаҳор»нинг Туркиядаги йиғинига бориб қўшилди
Сешанба, 11 Феврал
1873

Сўнгги тўрт мавсумдан буён «Динамо» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган Миркомил Локаев Самарқанд клуби сафини тарк этди.

25 ёшли ҳимоячи фаолиятини Наманганнинг «Навбаҳор» клубида давом эттиришга яқин. Андрей Канчельскисдан таклиф олган Локаев Наманган жамоасининг Туркиядаги йиғинига қўшилиш учун Истанбулга жўнаб кетган. Мураббийлар кўригидан сўнг Миркомил Локаевнинг «Навбаҳор»да қолиш ёки қолмаслиги маълум бўлади.

Маълумот учун, ўнг қанот ҳимоячиси 2019 йилги мавсумда «Динамо» сафида Суперлигада 22 ўйин ўтказиб, 2та гол ва 5та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар