«Металлург» Украина клубига мағлуб бўлди
Шанба, 08 Феврал
971

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган Бекободнинг «Металлург» клуби Туркиянинг Анталия шаҳрида йиғин доирасидаги иккинчи ўртоқлик учрашувини ўтказди.

«Calista Sport Center» стадионида ўтган баҳсда Украина Премьер-лигаси вакили «Карпати» жамоасига қарши майдонга тушган «Металлург» клуби баҳсда 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради.

Назорат учрашуви. 8 февраль
Туркия, Анталия.
«Карпати» – «Металлург» – 2:1

Голлар: Дмитро Кльоц (42), Артем Козак (70) - Абдураҳмон Абдулҳақов (16).

«Металлург»: Александр Лобанов, Станислав Андреев, Камолиддин Тожиев, Аббос Отахонов, Андрей Шипилов, Саламат Қуттибоев, Евгений Чумак, Абдураҳмон Абдулҳақов, Муҳаммад Исаев, Шаҳзод Убайдуллаев, Мурод Бобожонов.

Захирадан тушганлар: Худойшукур Сатторов, Шаҳзодбек Ғофурбеков, Ихтиёр Тошпўлатов, Акмал Турсунбоев, Тўлқин Эргашев, Абдуғани Камолов, Маҳмуд Қудратуллаев.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар