Андрес Иньеста тўп сураётган «Виссел Кобе» жамоаси Япония Суперкубоги учун баҳсда мамлакат чемпиони «Йокаҳама Маринос» клубини мағлубиятга учратди.
Учрашувнинг асосий дақиқалари ва овертаймларда ғолиб номи аниқланмагач (3:3), жамоалар пенальтилар сериясига мурожаат қилишди ва унда «Виссел Кобе»нинг қўли баланд келди (3:2).
Испаниялик футбол юлдузи учун ушбу соврин иккинчиси бўлди, бунгача у жамоаси билан Япония кубогини қўлга киритганди.
Маълумот ўрнида, 35 ёшли Иньеста Осиё қитъасида 2018 йилнинг ёзидан бери ҳаракат қилади. У шу пайтгача 41 ўйинда 10та гол уриб, 11та ассист амалга оширган.