Перишич Одриосола туфайли 2 ойга сафдан чиқди
Чоршанба, 05 Феврал
1340

«Бавария»яримҳимоячиси Иван Перишич жиддий жароҳат олди,  деб ёзади Маrca.

Манбанинг хабарига кўра, 31 ёшли хорват машғулотларда тўпиғини синдириб олди. Бу жароҳатга қишки трансферлар ойнасида «Реал»дан ижарага олинган ҳимоячи Альваро Одриосола сабабчи бўлган. У жамоадоши билан машғулотда тўқнашиб кетган.

Мюнхен клуби бош мураббийи Ханс-Дитер Фликнинг сўзларига кўра, жароҳатни даволаш учун 4 ҳафта вақт кетади. Шундан сўнг Перишич тикланиш машқларини бошлайди. Футболчи тўлиқ тикланиб кетиши учун тахминан 2 ой талаб этилади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар