O'zbek Ўзбекча
Азамат Абдураимов Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқди
Сешанба, 04 Феврал
870

Ўзбекистон U-16 терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ўз аризасига биноан ишдан кетди. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар бермоқда.

«2018 йилнинг март ойидан буён Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи сифатида ишлаб келган Абдураимов бугун истеъфога чиқиш бўйича ариза ёзди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси мураббийга фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ва унга келгусида омад тилайди» - дейилади хабарда. 

Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасини эндиликда қайси мутахассис бошқариши яқин кунлар ичида маълум қилинади.

Маълумот учун, Азамат Абдураимов устозлигидаги Ўзбекистон ўсмирлар жамоаси Осиё чемпионати финал босқичига йўлланмани қўлга киритган эди. Аммо, январь ойида Беларусда ўтган «Ривожланиш кубоги»да қатнашган ўсмирлар жамоамиз турнирда сўнгги ўринни олиб қайтганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар