«Интер» 36 ёшли Пандевни қайтармоқчи
Жума, 31 Январ
2535

«Женоа» ҳужумчиси Горан Пандев «Интер»га қайтиши мумкин.

Журналист Жанлука Ди Марцио хабарига кўра, «нерадзурри» 36 ёшли футболчини қайтариш устида фаол ишламоқда. 

Аввалроқ Пандев мавсум охирида фаолиятини якунламоқчи экани ҳақида эълон қилган бўлса-да, «Женоа» таркибида етакчилардан бири бўлиб қолмоқда.

Пандев 2010-2011 йилларда «Интер» шарафини ҳимоя қилган. Фаолияти давомида «Специя», «Анкона», «Лацио», «Наполи» ва «Галатасарой» клубларида ўйнаган. 2015 йилдан бери «Женоа» таркибида тўп тепмоқда.

Бу мавсумда футболчи А Серияда 18та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол урган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар