ПФЛ «Динамо» клубига санкция қўллаши мумкин
Чоршанба, 29 Январ
5151

Самарқанднинг «Динамо» клубига тегишли уч футболчига эркин агент мақоми берилди, дея хабар бермоқда ПФЛ вакили Диёр Имомхўжаев телеграмдаги каналида.

«Миркомил Локаев, Дилмурод Каримов, Акмал Холмуродов каби футболчиларнинг «Динамо» билан шартномаси 2020 йилнинг декабрига қадар амал қилиши керак эди. Бироқ клуб мазкур футболчиларга 2019 йилги мавсум учун ойлик-маошларни ўз вақтида тўламаган. Футболчилар мақоми ва ўтиши бўйича муаммоларни кўриб чиқувчи палата регламентнинг 14bis-моддаси 1-2-бандларидан келиб чиқиб, мазкур футболчиларни клубдан озод этди. «Динамо» клубига эса ҳайфсан берилди.

Айни вақтда «Динамо» яна 7 нафар футболчи билан ҳисоб-китоб қилиш учун муддат олган. Белгиланган муддат ичида муаммо ҳал этилмаса, клубга нисбатан регламентда кўрсатилгани бўйича санкция қўлланилади» - дейди ПФЛ расмийси хабарида.

Эслатиб ўтамиз, «Динамо»нинг 10 нафарга яқин футболчилари ойлик-маошларини ололмаётгани боис, ПФЛга мурожаат қилгач, ташкилот директори Даврон Шоқурбонов «Динамо» жамоасидан 17 январга қадар футболчилар билан ҳисоб-китобни якунлаш талабини қўйганди. Маълумотларга кўра, жамоа футболчилари сўнгги марта сентябрь ойи маошини олишган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар