Икром Алибоев гол урган ўйинда «Сеул» ОЧЛ гуруҳ босқичига чиқди
Чоршанба, 29 Январ
1223

Осиё чемпионлар лигаси ҳал қилувчи плей-офф баҳси доирасида Жанубий Кореянинг «Сеул» клуби ўз майдонида Малайзиянинг «Кедаҳ» жамоасига қарши майдонга тушди.

Учрашувда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Учрашувнинг сўнгги дақиқасидаги тўртинчи гол Икром Алибоев номига ёзилди. Ўзбекистон миллий жамоаси яримҳимоячиси жарима майдони ташқарисидан, чамаси 20 метрлардан дарвозабоннинг узоқ бурчагини аниқ нишонга олди – 4:1.

ОЧЛ гуруҳ босқич йўлланмасини қўлга киритган «Сеул» «шарқ» минтақасининг «E» гуруҳидан жой олди. Сеулликлар гуруҳдан чиқиш учун «Беижинг», «Чианграи Юнайтед», «Мельбурн Виктори» клублари билан ўзаро кураш олиб боришади.

28 январь (сешанба)
ОЧЛ. Плей-офф баҳси
«Сеул» (Жанубий Корея) - «Кедаҳ» (Малайзия) – 4:1
Голлар
: Пак Чу Ён 39, Донг-Жин Парк 49, Осмар Ибаньес 63, Икром Алибоев 90 - Осмар Ибаньес 52.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар