Роналдиньо «Арсенал» ҳужумчисини Роналдога қиёслади
Душанба, 27 Январ
12979

«Барселона»нинг собиқ яримҳимоячиси Роналдиньо «Арсенал»нинг бразилиялик ёш ҳужумчиси Габриэл Мартинеллини мақтади.

«Биз, бразиллар, у учун мухлислик қилмоқдамиз. Истеъдодга эга бўлиш – бошқа иш, аммо 18 ёшда ишончли ўйин кўрсатиш – бошқа иш.

У менга Роналдони эслатиб юбормоқда. Унинг Европадаги илк мавсумини: у 30 гол урган ва ҳамма у ҳақида ўйлай бошлаганди: «Бу бразилиялик йигитча ким бўлди?».

У тўпни сўрарди ва рақибдан қочиб кетарди, у қандай рақибга қарши майдонга тушишидан қатъи назар унда ҳеч қандай қўрқув бўлмасди. Мен Мартинеллида ҳам шуни кўряман.

У шунчаки тўпга биринчи бўлиб етиб боришни ва рақиб дарвозасига голлар уришни истайди. Роналдо жаҳоннинг энг яхши футболчиси бўлганди – буни Мартинелли ҳам мақсад қилиши мумкин. 

Ишонаманки, унинг  Бразилия терма жамоаси учун биринчи ўйини узоқ куттирмайди. У тайёр. Терма жамоа азалдан футболчиларнинг ёшига қараб ўтирмаган. Роналдо 17 ёшида ўйнаган, Неймар ва Жезус ҳам ўсмирлигидаёқ асосий таркиб футболчисига айланишган.

Агар футболчининг қобилияти ва таланти бўлса, унга имкон берилади. Мартинеллининг истеъдодини бутун дунё кўриб турибди», – дея Роналдиньонинг сўзларини келтирмоқда Mirror.

Маълумот учун, Мартинелли ушбу мавсумда «Арсенал» сафидаги барча турнирларда 21 ўйинда 10та гол уришга эришди.

Бундан аввалроқ «Реал» Мартинеллига қизиқа бошлагани хабар қилинганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар