Педро яна Иньеста ва Вильянинг жамоадошига айланиши мумкин
Душанба, 27 Январ
5270

Лондоннинг «Челси» клуби ҳужумчиси Педро фаолиятини Осиёда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goаl хабар бермоқда.

Испаниялик футболчи жорий мавсумда «Челси» сафида деярли ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис, клубни тарк этишни истамоқда. 32 ёшли футболчига Европа клубларидан муносиб таклиф тушмагани боис, «Челси» футболчини МЛСга қўйиб юбормоқчи эди, аммо бу келишув ҳам амалга ошмаган.

Манбанинг хабарига кўра, Педро фаолиятини Япония чемпионатида давом эттириши мумкин. Педронинг «Барселона»даги собиқ жамоадошлари Андрес Иньеста, Давди Вилья, Томас Вермален тўп сураётган «Виссел Кобе» клуби Педрони ҳам ўз сафига қўшиб олишни истамоқда. Фрэнк Лэмпард испаниялик футболчининг жамоани тарк этишига қаршилик билдирмаслигини маълум қилган.

Маълумот учун, Педро жорий мавсумда «аристократлар» сафида бор йўғи 5 ўйинда майдонга тушиб, натижа кўрсатмаган.

Эслатиб ўтамиз, Педронинг Лондон клуби билан амалдаги шартномаси ушбу йилнинг ёзида якунланади.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар