Эвра: «Погбанинг «МЮ»дан кетиш вақти келди»
Душанба, 20 Январ
6383

«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳимоячиси Патрис Эвра клуб яримҳимоячиси Поль Погба борасидаги фикрларини билдирди.

«Поль майдонга тушганида одамлар уни айблашади. Ўйнамаётганида ҳам барибир танқид қилишади. Менимча, унинг «Манчестер Юнайтед»дан кетиш вақти келди. Эҳтимол, у аллақачон клубга жамоадан кетмоқчи эканлигини айтгандир. Аммо, клуб раҳбарияти Погбани қўйиб юборишга рози бўлишига ишонмаяпман» - дейди Эвра «Sky Sports»даги эфир вақтида.

Погба айни дамда жароҳатдан тикланиш жараёнини ўтказмоқда. Франциялик футболчи қарийб уч ойдан кўпроқ вақтни майдон ташқарисида ўтказди.

Маълумот учун, Погба ушбу мавсумда Англия Премьер-лигаси доирасида 7 ўйинда майдонга тушиб, самарали натижа қайд этмаган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар