Даврон Файзиев «Қўқон-1912»да иш бошлади, таркибга янги ҳужумчи қўшилди
Якшанба, 19 Январ
5389

Мавсумга жиддий ҳозирлик кўраётган «Қўқон-1912» таркибига яна бир тажрибали мутахассис қўшилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги мураббийлар штабига «Сўғдиёна», «Динамо» жамоаларидаги фаолиятлари орқали мухлисларга яхши таниш бўлган мураббий Даврон Файзиев келиб қўшилди.

Шунингдек, ўтган мавсумни Бекободнинг «Металлург» жамоасида ўтказган ҳужумчи Зоҳид Абдуллаев ҳам жамоамиз машғулотларида иштирок этмоқда» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Даврон Файзиев ўтган мавсумда «Динамо»нинг иккинчи даврадаги кетма-кет 7-мағлубиятидан кейин ўз аризасига кўра, истеъфога чиқарилганди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар