Зидан: «Вальверде учун афсусдаман, у жуда яхши мураббий эканлигини исботлади» 
Шанба, 18 Январ
3653

«Реал» бош мураббийи Зинедин Зидан «Барселона»даги бош мураббий алмашинувига ўз муносабатини билдирди. 

«Вальверде учун афсусдаман. Бу яхши ҳолат эмас. У жуда яхши мураббий эканлигини исботлади. Мен уни жуда ҳурмат қиламан. Биз катта клубларни бошқараётганимизни биламиз. Агар «Реал» ҳам 2та ўйинда ютқазса, мени 1,5 ой аввалгидек танқид қилишни бошлашади. 

Сетьен? Бу «Барса», у доим рақобатбардош бўлиб қолади. Ҳеч нарса ўзгармайди. Улар ўз ишларини қилишади, биз ҳам», – деб Зиданнинг сўзларини келтиради Footmercato.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтанинг бошида «Барселона» бош мураббий Эрнесто Вальвердени истеъфога чиқарган, унинг ўрнига эса Энрике Сетьенни тайинлаган эди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар