«Қўқон-1912» «Андижон»ни мағлуб этди
Шанба, 18 Январ
3130

 Янги мавсумга Тошкентда тайёргарлик кўраётган «Қўқон-1912» жамоаси «Андижон» клубига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди, дея хабар бермоқда Қўқон клуби расмий сайти.

 Ҳисобни 15-дақиқада андижонликлар ҳужумчиси Даврон Исоқов очган бўлса, уч дақиқа ўтиб, Шоҳназар Норбеков ҳисобни тенглаштирган. 50-дақиқа андижонликлар пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишган, аммо Хушнуд Авилов пенальтини аниқ амалга ошира олмади.

 Ўйининг сўнгги дақиқаларида захирадан майдонга тушган Андрей Сидоров 89-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол этиб, ўртоқлик учрашувида қўқонликларга ғалаба келтирди.

 Ўртоқлик учрашуви. 18 январь (шанба)
 «Қўқон-1912» – «Андижон» – 2:1 (1:1)

 Голлар: Шоҳназар Норбеков (18), Андрей Сидоров (89) - Даврон Исоқов (15).
«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Бобур Акбаров, Шодиёр Ҳожиматов, Александр Мерзляков, Жаҳонгир Аҳмадов, Собит Синдаров, Қувондиқ Рўзиев, Муҳаммаданас Ҳасанов, Суҳроб Бердиев, Шоҳназар Норбеков.
Захира: Музаффар Абдуллаев, Азамат Исроилов, Жамшид Ҳасанов, Иқбол Маликжонов. Бек Абдуллаев, Муҳаммаджон Султонов, Суҳроб Нуруллоев, Искандар Қурбонов, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров, Умид Матмусаев, Ҳамидулло Абдуҳамидов.
 «Андижон»: Арслон Аҳроров, Усмонали Исмоналиев, Ойбек Абдуғаффоров, Хушнуд Авилов, Фарҳод Мираҳматов, Фарҳод Бекмуратов, Абдуллоҳ Олимов, Сардор Азимов, Рустам Абдулҳамидов, Артём Литвяков, Даврон Исоқов.
 Захира: Мирзоҳид Маматхонов, Муҳаммад Йўлдошев, Камрон Абдулҳамидов, Дониёр Исмоилов, Дониёр Абдуманнопов, Бахтиёр Қосимов. 

Теглар

Ўхшаш янгиликлар