Корея мураббийи: «7 та ўзгариш? Менда кучли футболчилар кўп»
Чоршанба, 15 Январ
6210

Осиё чемпионати-U23 «С» гуруҳидан ўрин олган Ўзбекистон — Эрон жамоалари ўртасидаги ўйиндан сўнг ҳар икки жамоа бош мураббийлари иштирокида матбуот анжумани ўтказилди. Жанубий Корея бош мураббийи Ким Хак Бум жамоаси қандай ғалаба қозонгани ҳақида гапирди.

«Ўзгаришлар? Менда кучли футболчилар кўп ва мен уларнинг ҳар биридан фойдаланишим керак. Шу боис бу нормал ҳолат. Биз мусобақадаги ҳар бир ўйинга худди охиргиси каби қараймиз. Жумладан кейинги ўйинга ҳам бу биз учун охиргиси бўлиши мумкиндек тушамиз.

О Су Хун иккита гол урди. У бугун ўйин натижасига таъсир қилиши кераклигини тушунди. 7-рақамли футболчимиз ҳақида гапирадиган бўлсам, бу унинг 100 фоиз имконияти эмас, у яхшироқ ўйнай олади»,— деб мураббийнинг сўзларилан иқтибос келтирмоқда Tribuna.uz мухбири.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар