«Андижон» сардори «Қўқон-1912» сафига қўшилди
Шанба, 11 Январ
2588

«Қўқон-1912» жамоасининг Тошкент шаҳридаги ўқув-машғулот йиғинига янги футболчи келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Таркибимизга янги  футболчиларнинг келиб қўшилиши давом этмоқда. Бугунги машғулотларга ўтган мавсум «Андижон» жамоасини сардор сифатида майдонга бошлаб тушган тажрибали ҳимоячи Бобур Акбаров келиб қўшилди. 

Акбаров ҳозирча мураббийларимиз кўригида бўлиб турибди. «Шунқорлар» навбатдаги назорат учрашувини 14 январь куни ўтказадилар. Шу куни рақибимиз Жиззахнинг «Сўғдиёна» жамоаси бўлади» - дея ёзилади хабарда.

Маълумот учун, Бобур Акбаров олдинги мавсумларда ҳам Бахтиёр Ашурматов қўл остида тўп сурган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар