«Челси» ва «Интер» «Наполи» ҳужумчисини қўлга киритмоқчи
Жума, 10 Январ
3116

«Наполи» ҳужумчиси Дрис Мертенс клубини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, «Интер» ва «Челси» клублари ёзда шартномаси ниҳоясига етадиган бельгиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олиш имкониятларини кўриб чиқишмоқда.

«Мертенс янги шартномага кўра, маошини сезиларли равишда оширилиши ва 3 йиллик шартнома сўраган, «Наполи» раҳбарияти эса бу шартларга кўнмагани боис, футболчининг жамоани ёзда эркин агент сифатида тарк этиши ойдинлашди» - дейилади хабарда.

Маълумот учун, Дрис Мертенс ушбу мавсумда барча турнирлардаги 21 ўйинда, 9та гол ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар