Суперлига клуби Тожикистон чемпионини мағлуб этди
Пайшанба, 09 Январ
5753

Янги мавсумга тайёргарлик кўраётган «Қўқон-1912» клуби Тожикистоннинг «Истиқлол» жамоасига қарши ўртоқлик учрашувини ўтказди.

Тошкентда ўтган баҳсда ҳисобни 8-дақиқада тожикистонликлар очган бўлишса-да, 21-дақиқа Отабек Ҳайдаров мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда қўқонликлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов бир қатор ўзгаришларни амалга оширди. Натижада захирадан майдонга тушган Жамшид Ҳасанов 82-дақиқада ғалаба голини киритди – 2:1.

Шу куни, меҳмонлар таркибида «Сурхон»дан «Истиқлол»га ўтган ўзбекистонлик футболчи Элдор Бойматов майдонга тушди.

Қўқонликлар таркибида эса «Металлург»дан келган Суҳроб Нуруллоев ва «Андижон» собиқ футболчиси Дилшод Раҳматуллаевлар майдонга тушди.

Эслатиб ўтамиз, Душанбенинг «Истиқлол» клуби 21 январь куни ОЧЛ плей-офф баҳси доирасида Тошкентда «Локомотив»га қарши майдонга тушади.

Ўртоқлик учрашуви. 9 январь (пайшанба)
Халқаро ўртоқлик учрашуви
«Қўқон-1912» – «Истиқлол» (Душанбе) – 2:1
Ҳакам: Шерзод Қосимов
Голлар: Отабек Ҳайдаров (21), Жамшид Ҳасанов (82) - М. Жалилов - (8).
«Қўқон-1912»: Ислом Абдуллаев, Жасур Ёқубов, Иқбол Малижонов, Аваз Маматхўжаев, Александр Мерзляков, Қувондиқ Рўзиев, Собит Синдаров, Суҳроб Бердиев, Суҳроб Нуруллоев, Отабек Ҳайдаров, Андрей Сидоров.
Захира: М. Абдуллаев, К. Муҳаммедов, Ш. Хожиматов, Л. Муҳаммаджонов, Э. Исмоилов, А. Исроилов, Д. Ҳошимов, Д. Раҳматуллаев, С. Эрматов, Ж. Аҳмадов, С. Очилов, Ш. Норбеков, Д. Баратов, Ж. Ҳасанов, М. Ҳасанов, А. Султонов, Ҳ. Абдуҳамидов, Р. Айвазов. 
«Истиқлол» (Тожикистон): Р. Ятимов, И. Жалилов, А. Ларин, Д. Табрези, Э. Бойматов, М. Раҳимов, А. Жалилов, П. Эҳсон, Ш. Бобоев, М. Жалилов.
Захира: Д. Додобоев, З. Фузайлов, Ш. Давлатов, С. Азимов, Х. Жўраев, Ж. Раҳимов.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар