«Андижон» тўпурари жамоани тарк этди, унинг ўрнига европалик ҳужумчи келиб қўшилди
Чоршанба, 08 Январ
6959

Янги мавсумга тайёргарликни Янгиер шаҳрида олиб бораётган «Андижон» жамоаси таркибига молдавалик Артём Литвяков келиб қўшилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

«23 ёшли Артём Литвяков Молдаванинг А дивизионида иштирок этувчи «Тигина» жамоаси шарафини ҳимоя қилиб келган. Якунига етган мавсумда «Тигина» таркибида рақиблар дарвозасини 30 маротаба аниқ нишонган олган бу ҳужумчи, мавсум якунига кўра чемпионат тўпурари бўлди. Унинг «Тигина» жамоаси эса, турнир жадвалини 4-ўрин билан якунлади» - дейилади хабарда.

Tribuna.uz манбаларига кўра, ўтган мавсумда «Машъал»дан ижара асосида «Андижон» шарафини ҳимоя қилган Шаҳзодбек Убайдуллаев жамоани тарк этган. У янги мавсумни Бекободнинг «Металлург» клубида бошлаши мумкин. 

Маълумот учун, 21 ёшли Шаҳзодбек Убайдуллаев 2019 йилги мавсумда «Андижон» сафида 24 ўйинда майдонга тушиб, 9та голга муаллифлик қилди. Бу борада у жамоа тўпурари саналарди.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар