«Бухоро» ва «Сурхон» футболчилари «Қўқон-1912» сафида
Сешанба, 07 Январ
3803

«Қўқон-1912» жамоасининг Тошкентда ўтаётган машғулотларида янги футболчилар келиб қўшилди, дея хабар бермоқда клуб расмий сайти.

«Бугунги машғулотларда ҳимоячилар - «Нефтчи»дан Шодиёр Хожиматов, «Бухоро»дан Эргаш Исмоилов, «Сурхон»дан Азамат Исроилов ва ҳужумкор яримҳимоячи Шохназар Норбеков ҳамда «Истиқлол»дан ҳужумчи Ризо Айвезов иштирок этишди. Ўтган мавсумни «Андижон»да ўтказган Дилшод Раҳматуллаев эса спорт формасини ушлаб туриш мақсадида жамоамиз билан машғулотларда қатнашиб турибди» - дейилади клуб хабарида.

Қўқонликлар 9 январь куни Душанбенинг «Истиқлол» жамоаси билан назорат ўйини ўтказса, 14 январь куни «Сўғдиёна», 18 январда эса «Андижон» билан назорат учрашуви белгиланган.

Маълумот учун, Эргаш Исмоилов ва Азамат Исроилов сингари футболчилар ўтган мавсумларда ҳам Бахтиёр Ашурматов мураббийлиги қўл остида тўп суришган.

Теглар

Ўхшаш янгиликлар